Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА 2019 ЙИЛДА ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎFРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда) қарорининг 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 13 декабрдаги 2974/04-17-1 сонли хати билан тақдим этилган Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирликлари ўртасида келишилган 2019 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонунининг 6-моддасига асосланиб ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Қуйидагилар:
Самарқанд вилоятида 2019 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага;
ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- "Самарқанд вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонаси директори (Б.Пайшанов)га:
давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш;
ижарага берилган давлат мулки ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш;
ижарага бериладиган давлат мулки бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;
ижара объектларидан мақсадли фойдаланишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
ижарага берилган давлат мулкини ҳар чоракда хатловдан ўтказиш;
фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини даврий нашрларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.
- "Самарқанд вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонаси (Пайшанов), вилоят давлат солиқ бошқармаси (Аҳмедов), шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳудудларда ижара муносабатларини тартибга солиш, ижарага берилаётган давлат мулки ҳисоботини тўғри юритиш ва бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида давлат мулкини балансда сақловчилар томонидан ижарага бериш самарадорлигини ошириш ва ташкиллаштиришда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйсинлар.
- Вилоят ҳудудида 2019 йилда давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси белгилансин.
- Вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи (Ҳамрақулов), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонаси (Эргашев) мазкур қарорнинг "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласинлар.
- Вилоят ҳокимининг 2018 йил 8 февралдаги 83-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
- Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев зиммасига юклатилсин.
- Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов
2019 йил 12 январь, № 16-Қ
(Қарор матни ва иловалари билан вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти – www.samarkand.uz да танишишингиз мумкин).