Ургутлик банкир Тошкент вилоятининг Бўка туманига ҳоким бўлди
- 18.02.2020 19:36
- 1001
- Сиёсат
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг 18 февраль куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида Аббосов Низомиддин Равшанович Бўка тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Низомиддин Аббосов 1977 йилда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида банк ва бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда фаолият юритган.
Низомиддин Аббосов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари сифатида ишлаб келган.
Теглар:
ҳоким
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 60 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!