Самарқанд вилояти ҳокимининг яна бир ўринбосари котибияти мудири ўзгарди
Аввалроқ вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири Бaҳодир Сулаймонов бошқа ишга ўтганлиги хабар қилинганди.
Вилоят ҳокимининг тегишли фармойишига асосан ушбу вазифада Аҳрор Тошназаров фаолият бошлаган.
1986 йилда Каттақўрғон туманида туғилган А.Тошназаров Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини фермер хўжалигини бошқариш мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Дастлабки меҳнат фаолиятини 2009 йилда Самарқанд вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси девонхона мудири вазифасидан бошлаган.
Бошқармада турли лавозимларда фаолият юритиб, 2018 йилдан вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассислигига ўтказилган.
Тайинловга қадар вилоят ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибиятида ишлаган.