Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти ёшларининг стартап лойиҳалари тақдимоти ўтказилди

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида ўтказилган лойиҳалар тақдимотида «Бизнесга биринчи қадам» стартап ғоялар танлови иштирокчилари ҳамда «Тадбиркорлар кенгаши» томонидан қўллаб-қувватланган лойиҳаларнинг амалга оширилган ишлар ҳолати кўриб чиқилди.

Унда вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Н.Ибрагимов, вилоят олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи А.Норбоев ҳамда мутахассислар ҳар бир ташаббускор ёшнинг тақдимотлари билан танишиб, керакли кўрсатма ва тавсиялар берди.