Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоятида 4 йилда 5 та агрологистика маркази ишга туширилди

2020 йилда вилоятимизда 245,6 минг тонна мева, 1636,3 минг тонна сабзавот, 626,3 минг тонна картошка, 124,3 минг тонна гўшт, 1313,7 минг тонна сут, 11,6 минг тонна балиқ, 1328,2 миллион дона тухум етиштирилган.

Рақамларни 2017 йилги натижалар билан солиштирадиган бўлсак, 74,9 минг тонна мева (43,8 фоиз), 140,9 минг тонна сабзавот (18,1 фоиз), 13,6 минг тонна картошка (21 фоиз), 8,4 минг тонна гўшт (7,5 фоиз), 75,6 минг тонна сут (12,1 фоиз) 2,3 минг тонна балиқ (19,8 фоиз), 186,4 миллион дона тухум (15 фоиз)га кўп маҳсулот етиштирилганлигини кўрсатмоқда.

Бу кўрсаткичларга эришиш учун вилоятда ўтган 4 йилда озиқ-овқат йўналишида 455 та  янги лойиҳа ишга туширилди, уларни амалга ошириш учун 16,4 триллион сўм кредит маблағи ажратилди. Натижада 5703 та янги иш ўрни яратилди.

Жумладан, 2017-2021 йилларда вилоят бўйича 8366 гектар майдонда интенсив технологиялар асосида мевали боғ, 10882 гектар майдонда янги токзорлар барпо этилди.

Чорвачилик йўналишида чет давлатлардан 1561 бош наслли қорамоллар келтирилди.

Балиқчилик йўналишида 88 та, асаларичиликда 35 та, паррандачиликда 235 та, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш (музлаткич) йўналишида 288 та янги лойиҳа амалга оширилди.

Муҳими, ўтган 4 йилда умумий қуввати 65,5 минг тонналик, қиймати 231 миллиард сўмлик бўлган 5 та янги агрологистика маркази фаолият бошлади.

Вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси ахборот хизмати.