Самарқанд вилоятида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида 47 та боғча очилди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида вилоятимизда 47 та мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилиб, 2000 нафардан ортиқ болажонлар боғчаларга қамраб олинди.

Жумладан:

- 840 ўринли 10 та давлат мактабгача таълим муассасаси;

- 400 ўринли 8 та хусусий (нодавлат) мактабгача таълим муассасаси;

 - 175 ўринли 2 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси;

- 675 ўринли 27 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари очилди.

Ушбу таълим муассасалари болажонларга ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди.