Самарқанд вилоятининг туристик бренди аниқланди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг туристик брендларини ишлаб чиқишга доир танлов эълон қилган эди.

Ушбу танлов очиқ умумхалқ онлайн-овоз бериш йўли билан ўтказилди. Натижаларга кўра, вилоятларнинг 9 туристик логотиплари танлаб олинди, 5 та номинация  овозларнинг 20 фоизидан ортиғи қарши овоз берилгани учун аниқланмади.

Танловда муаллиф Элмира Абизбоеванинг Регистон ансамбли, тоғлар, мовий гумбазлар, самарқандча нон шаклидаги қуёш акс этган Самарқанд вилояти логотипи 8494 та овоз билан ғолиб деб топиди.