Самарқанд халқаро аэропортида 2 та чартер рейс орқали 497 нафар юртдошимиз кутиб олинди
- 22.09.2020 09:30
- 169
- Ўзбекистон
Бугун, 22 сентябрь куни Самарқанд халқаро аэропортида Россия давлатининг Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан учиб келган 497 нафар юртдошларимиз 2 та чартер рейс орқали кутиб олинди.
Ўзбекистонга келувчи йўловчиларнинг парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимер занжирли реакция) орқали текширилиб, манфий кўрсатичга эга маълумотномаларни тақдим этишлари ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида (қизил ҳудуддан келганлар учун) 14 кунлик уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалашлари талаб этилди.
«Самарқанд халқаро аэропорти» матбуот хизматининг хабар беришича, йўловчилар анкета маълумотларида келтирилган яшаш жойларига кўра, ўз манзилларига кузатиб қўйилди.
Теглар:
“Самарқанд” халқаро аэропорти
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа