Самарқанд халқаро аэропортида сифати кафолатланмаган тиббий ускуналар ушлаб қолинди

Самарқанд халқаро аэропортига “Истанбул-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси М.М. божхона назоратидан ўтаётганида божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва сифати кафолатланмаган “DIMEI Diamond Burs” номли Хитой давлатида ишлаб чиқарилган тиббиёт ускуналарини яшириб ўтаётганлиги маълум бўлди.

Далилий ашё сифатида олинган мазкур тиббиёт ускуналари фуқаро М.М. томонидан қонуний лицензиясиз (рухсатнома), сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлиги сабабли олиб қўйилди.

Шу ўринда йўловчиларга эслатиб ўтамиз, дори воситалари ва тиббий буюмларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, сотиш, фойдаланиш ва тиббий амалиётда қўллаш бўйича ҳукуматимиз томонидан белгиланган тартиб-қоида мавжуд.

Қонунчиликка кўра, дори воситалари ва тиббий буюмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тегишли рухсатнома асосида олиб киришга рухсат берилган.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.