Самарқанд йирик минтақавий конференцияга мезбонлик қилди

Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали вакиллари Innovative Centr'да бўлиб ўтган халқаро анжуманда иштирок этди.

“Central Asia TEFL-2021” - бу халқаро конференция бўлиб, унда инглиз тилини ўқитишда халқаро таълим стандартларини тушуниш, талабаларни онлайн ва юзма-юз жалб қилиш учун замонавий усулларни қўллашга доир масалалар кўриб чиқилади.

“Central Asia TEFL-2021” Марказий Осиё мамлакатлари - Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан ELT (инглиз тилини ўқитиш) мутахассисларини биргаликда олиб чиқишни мақсад қилган биринчи тадбирдир. Анжуман иштирокчилари чет элда фаолият олиб бораётган ҳамкасбларидан малака оширди ва танишди. Конференцияда Украина, Буюк Британия, АҚШ, Россия ва бошқа мамлакат вакиллари иштирок этди.

Анжуманда маҳаллий экспертлар билан бир қаторда халқаро экспертлар қатнашди ва чет тили сифатида инглиз тилини ўқитиш ўқитувчилар билим салоҳиятига тўлиқ боғлиқлигидан тортиб, инглиз тилини ўрганишнинг замонавий методлари ҳақида фикр билдирди.

Тил экспертлари тақдим этган презентациялар орқали ўқитувчилар нафақат бошқа давлатлардаги ўқитиш методикаларидан хабардор бўлишлари, балки шу экспертларга ўз савол ва истакларини баён этишлари мумкин бўлди.

Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали ахборот хизмати.