Самарқанда илк бор “Помидор сайли” ўтказилади
15 сентябрь куни Булунғур туманининг “Фозил Йўлдош” массивида “Помидор сайли” ўтказилади. Тадбирда вилоятдаги қайта ишловчи корхоналарнинг тайёр маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилади.
Шунингдек, помидор уруғлари, навлари, унинг поясидан фойдаланиш усуллари ва афзалликлари бўйича кўргазмали маҳсулотлар тайёрлаш, помидор кўчатларини ўтқазиш ва парваришлаш усуллари намойиш этилади.
Вилоят бўйича етиштирилаётган помидор навлари ва ҳосилдорлиги бўйича ҳам маълумотлар берилади.
Тадбирда помидор уруғлари, навларини кўпайтириш, уни етиштириш ҳамда ҳосилдорликни ошириш усуллари, турли зараркунандалардан ҳимоя қилиш технологиясини тақдимотини ўтказиш, сотиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи маҳаллий ва хорижий тадбиркорларни ҳамда туристларни помидор сайлига жалб қилиш режалаштрилган.