Самарқандда 11,7 минг норасмий ишловчи фуқаро меҳнати расмийлаштирилди
Бу ҳақда вилоят давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг апрель ойида тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 1992 корхонадаги 11 минг 706 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилган.
Жумладан, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 2216 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида 7154 нафар, қурилиш корхоналарида 1186 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида 1150 нафар фуқаронинг фаолияти расмийлаштирилган ва бюджетга 1,1 миллиард сўм қўшимча маблағ йўналтирилган.