Самарқандда 155 та ер участкасини аукционда сотиш рад этилган
- 21.02.2021 13:45
- 731
- Самарқанд
2021 йилнинг 10 февраль ҳолатига кўра, Самарқанд вилоятининг барча туман ва шаҳарларида жами 274,4 гектардан иборат 4232 та бўш ер участкалари аниқланди. Аниқланган ер участкаларининг 2683 таси аукцион савдоларига чиқарилди.
Санагача аукционга чиқарилган ер участкаларининг 1076 таси сотилган бўлса, 1383 та ер майдони бўйича аукцион савдолари ўтказилмоқда. 155 та ер участкани аукцион савдоларида сотиш рад этилди.
Савдога чиқарилган ер майдонларининг сони бўйича энг кўп Жомбой туманидан қўйилган бўлса, энг катта майдон Нуробод тумани ҳиссасига тўғри келмоқда.
Сотилган ер майдонларининг катта қисми Жомбой туманида кузатилди. Ҳозирда эса аукционга чиқарилган энг кўп ер участкалари Булунғур туманидан таклиф этилмоқда. Сотиш рад этилган ер участкаларининг катта қисми эса Ургут тумани ҳиссасига тўғри келмоқда.
Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа