Самарқандда 18 кишида коронавирус аниқланди

🦠 2021 йил 30 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82869 (+187) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 2 нафари Андижон вилоятида,
- 5 нафари Бухоро вилоятида,
- 5 нафари Жиззах вилоятида,
- 2 нафари Наманган вилоятида,
- 18 нафари Самарқанд вилоятида,
- 2 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 1 нафари Фарғона вилоятида,
- 1 нафари Хоразм вилоятида,
- 32 нафари Тошкент вилоятида,
- 110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 629 нафарга eтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра (https://t.me/ssvuz/5480), айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1257 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.