Самарқандда 2020 йилда қанча иш ўрни яратилди?

Самарқанд вилоятида жорий йил 21 805 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, январь-ноябрь ойлари давомида 18 424  та лойиҳада 27 245 та янги иш ўринлари яратилди.

Шундан:

- тармоқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 89 та;

- ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 4089 та;

- ижтимоий инфра тузилмани ривожлантириш ҳисобига 477 та;

- янги кичик корхона ва микро-фирмалар ташкил этиш ҳисобига 10474 та;

- якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 12 116 та иш ўринлари ташкил этилди.

Мисол учун:

- Жомбой туманидаги “Мароқанд мева-сабзавот” МЧЖда 150 та иш ўрни;

- Иштихон туманидаги “Зарбанд мева экспорт” МЧЖда 30 та иш ўрни;

- Пахтачи туманидаги “PAXTACHI KLASTER” МЧЖда 80 та иш ўрни;

- Самарқанд шаҳридаги “JASMINA CARPET” МЧЖда 65 та иш ўрни;

- Ургут туманидаги “Ургут Маруф Хожи” МЧЖда 130 та иш ўринлари яратилди.

Вилоят бандлик бош бошқармаси маълумотига кўра, йил якуни билан яна қўшимча 13 920 та янги иш ўринлари яратилиши ҳисобига 41 165 та иш ўринлари яратилади.