Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 25 тонна полиэтилен рулон юкланган "Камаз"да ёнғин содир бўлди

Кеча, 12 октябрь куни соат 23:38 да Булунғур тумани «Олмазор» маҳалласи ҳудудидан ўтган М-39 йўлининг 1048 километрида ҳаракатланаётган «МАN» русумли тиркамали юк автомашинасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 00:01 да етиб бориб, ёнғин соат 00:05 да қуршаб олинган ва соат 01:12 да ўчирилган.

Маълумот учун: энг яқин ёнғин ўчириш қисмдан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 18 километрни ташкил этади.

Ёнғин оқибатида юк автомашинасининг тиркамасига юкланган тахминан 25 тонна полиэтилен рулонлар ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда, деб хабар бермоқда Самарқанд вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси.