Самарқандда 3 606 гектар самарасиз боғ бузилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 декабрдаги “Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисида”ги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимининг 2019 йил 24 декабрдаги  қарорлари қабул қилинганди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда вилоятимизда 3 минг 606 гектар иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли, яроқсиз боғ ва токзорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди.

Эскирган ва самарасиз, боғ ва токзорлар ўрнида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ёки уларни ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиб экспортбоп ва сердаромад қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш чоралари кўрилмоқда. Бу албатта, вилоят экспорт салоҳиятининг ортишига олиб келади. Жумладан, 2019 йил вилоятда 32042,1 миллиард сўмлик ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, унинг 235 минг тоннаси экспорт қилинган. Бу 2018 йилга нисбатан 2,4 баравар кўп. Шунингдек, боғдорчиликни ривожлантириш учун ўтган уч йилда вилоятда 6,6 минг гектар интенсив боғ ташкил этилди.

“Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати.