Жомбойда бир кунда 18 та боғча иш бошлади

Жомбой туманида 3-7 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш кўрсаткичи 12 фоизга тушиб қолганди. Сўнгги икки йилда бу рақам уч баробарга ошди. Умумий кўрсаткич 35 фоизга ўсди. Бунда нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг алоҳида ҳиссаси бор. Яқинда Эски Жомбой маҳалласида яна бир ана шундай боғча фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида туман ҳокимлиги  ва мутасадди идора вакиллари иштирок этишди.

– “Юлдуз” номли мазкур НТМ 50 нафар болажонни ўз бағрига олди,  – дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири Д.Облоқулова. – Тадбиркорнинг мақсади қамров сонини янада кенгайтириш. Шу йилнинг ўзида 100 нафар болажонни мактабгача таълимга қамраб олмоқчи. Тўлов бадалини арзонлаштириш ҳисобига кам таъминланган оилалар учун ҳам енгиллик яратилар экан. Албатта, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятли, маънан ва жисмонан соғлом этиб тарбиялашда бундай муассасалар муҳим аҳамият касб этади.  
Дарвоқе, Жомбойда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида 13 та оилавий боғча ва 4 та НТМ иш бошлади.


Мафтуна МАМАТҚУЛОВА.