Самарқандда 42 ёшли аёл ўз жонига қасд қилди

2019 йилнинг 17 июль куни тахминан эрталабки ўнлар атрофида 1977 йилда туғилган Г.Ҳ исмли аёл Дарғом каналига ўзини ташлаб, жонига қасд қилган. Бу ҳақда human.uz манбаси маълум қилди.

Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, Г.Ҳ нинг ёнида 6 яшар қизалоғи ҳам бўлган. Қизалоқни яқин-атрофдаги одамлар қутқариб қолган. Аёлнинг жами 4 нафар фарзанди — 3 қиз 1 ўғли бор. Қутқариб қолинган қизалоқ унинг кенжа фарзанди экани айтилмоқда.

Г.Ҳ Ургут туманидаги Оқ бува қишлоғидан бўлиб, турмуш ўртоғи иккинчи оиласи билан Россияда яшаб келган.

Г. Ҳ нима сабабдан жонига қасд қилгани маълум эмас.

Айни пайтда аёлнинг жасади ғаввослар томонидан қидирилмоқда.