Самарқандда 450 ўринли «Family Park» кинотеатри ишга тушади
- 27.09.2021 10:15
- 215
- Самарқанд
Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Тошкентда ва бошқа ҳудудларда олтита кинозал фойдаланишга топширилади.
Жумладан, Тошкентда қайта реконструкцияланган 4 та зал очилади. 3300 ўринга эга бўлган Алишер Навоий номидаги Кино саройи янги қиёфада таъмирланмоқда.
Яна бир шундай кинозаллардан 2000 ўринли “Renaissance Hall” кино-концерт зали, Самарқанд шаҳрида 3 та зал ва 450 ўринли «Family Park» кинотеатрлари ишга тушади.
Кинофестиваль доирасида Бухорода капитал реконструкциядан кейин иккита зал ва 434 ўринга эга бўлган “Бухоро”, 225 ўринли “Chinor Cinema” заллари очилиши кўзда тутилган. “Бухоро” СКМ (ТРЦ) номли 340 ўринли кинотеатрлар фойдаланишга топширилади.
Хивада Худойберган Девонов номидаги 320 ўринли кинотеатр янгиланган қиёфада томошабинларни қарши олади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа