Самарқандда америкалик драматург Нил Саймоннинг асари асосида “97-хона” спектакли саҳналаштирилди
- 12.02.2020 16:38
- 128
- Афиша
Вилоят мусиқали драма театрида америкалик драматург Нил Саймоннинг “Калифорния сюитаси” трилогиясининг учинчи бўлими асосида режиссёр Шуҳрат Санақулов томонидан “97-хона” спектакли саҳналаштирилди.
Асар воқеалари Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида бўлиб ўтади. Унда ҳаётнинг кутилмаган ҳолатларини, зарбаларини ўзаро ишонч, бир-бирига бўлган ҳурмат ҳамда садоқат билан енгиб ўтган эр-хотиннинг саргузаштлари ҳикоя қилинади.
Спектакль номининг ўзи ҳам кишини ўйлантиради. Нега 97-хона? Асарни томоша қилиб бунга жавоб топасиз.

Ушбу саҳна асари 13 февраль куни соат 15.00 да илк бор намойиш этилади.
Теглар:
театр
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Вакилларимиз учинчи турда тўрт ғалабага эришди
- 19/09, 09:10
- Спорт
Шеър айтгани келинг Хивага
- 18/09, 22:24
- Маданият
Даун синдромли бола туғилса, нима қилиш керак?
- 18/09, 16:42
- Йўриқнома