Самарқандда археология, реставрация, музейшунослик, кутубхоначилик технологияларига бағишланган халқаро конференция бошланди

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида археология, реставрация, музейшунослик, кутубхоначилик технологиялари ва маданий туризм соҳаларини ривожлантиришга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.

Ушбу нуфузли тадбир “Heritage Turquoise” ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган.
Анжуманда археология, реставрация, музейшунослик, кутубхоначилик технологиялари, туризм ва маданий мерос соҳаларида фаолият юритаётган халқаро ва маҳаллий олимлар, тажрибали мутахассислар ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Конференция доирасида мазкур йўналишларга оид илмий ва инновацион изланишлар, амалий тажрибалар тақдимоти билан бир қаторда, тематик кўргазмалар ҳам ташкил этилган. Тадбир халқаро миқёсда билим ва тажриба алмашинуви учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда.
Конференция давомида хорижий ва маҳаллий олимлар томонидан соҳа ривожига доир долзарб мавзуларда маърузалар тингланмоқда.