Самарқандда аёллар энг кўп қайси соҳада раҳбар лавозимларида ишлайди?

Бугунги кунда вилоят кесимида раҳбарлик лавозимларида жами 8925 нафар раҳбар аёллар фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокими ўринбосари Зебинисо Раҳмонова вилоят Кенгаши сессиясида маълум қилди.

Ҳоким ўринбосарига кўра, вилоятда бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 30 фоизга, партияларда 27 фоизга, олий таълимда 16 фоизга, тадбиркорликда 35 фоизга етган.

Хусусан, раҳбар хотин-қизларнинг 32 нафари олий таълимда, 19 нафари ўрта-махсус таълимда, 1 005 нафари умумий таълимда, 724 нафари мактабгача таълимда, 167 нафари соғлиқни сақлашда, 108 нафари ишлаб чиқаришда, 232 нафари қишлоқ хўжалигида, қурилишда 8 нафари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида 32 нафар, 116 нафари савдо соҳасида, 21 нафари санъат ва маданиятда, 28 нафари ҳокимият тизимида, 5030 нафари хусусий секторда, 1 296 нафари маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимида ишламоқда.

Шунингдек, бугунги кунда вилоятдаги олий ўқув юртлари илмий салоҳиятида 324 нафар (37 фоиз) профессор ўқитувчилар, 89 нафар (18.9 фоиз)ни ташкил этмоқда.