Самарқандда бир килограмм гиёҳвандлик моддаси сотмоқчи бўлганлар ушланди
- 09.12.2022 10:30
- 160
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда кўп миқдордаги опий савдосининг олди олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи фуқаролар – 1975 йилда туғилган М.А. ҳамда 1973 йилда туғилган Д.М. Жомбой туманида яшовчи номаълум фуқародан 10 минг АҚШ долларига 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотиб олиб, Тўрткўл туманидаги жиноий шерикларига етказиб бериш мақсадида йўлга чиқишган. “Самарқанд-Тўрткўл” йўналишида “Cobаlt” русумли автомашинада манзил томон ҳаракатланиб кетаётганида “Самарқанд мунтазам” ЙПХ масканида қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа