60 ёшли фуқаро “опий” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида қўлга олинди
8 август куни соат 17:30 ларда Самарқанд шаҳар ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида 60 ёшли Н.С. Фидойилар маҳалласи ҳудудида тадбирга харидор сифатида жалб қилинган шахсга 3,2 миллион сўм эвазига 5.05 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини сотган вақтида қўлга олинган.
Гиёҳвандлик воситаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЭКБ маълумотномасига кўра, сотиш учун мўлжалланган восита юмшоқ ҳолдаги, тўқ жигар рангли, таркибида гиёҳванд модда “опий” гуруҳида мансуб бўлган гиёҳванд алкалоидлар-морфин, кодеин, тебаин, мавжуд бўлиб, бу модда “опий” гиёҳвандлик моддаси турига киришлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Н.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Н.С. процессуал тартибда ушланган.
Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов давом этмоқда.