Паст Дарғомда гиёҳвандлик ўсимлигини етиштирган аёл суд олдида жавоб беради
2020 йилнинг 6 июль куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2020» тадбири давомида Паст Дарғом тумани «Катта найманча» маҳалласида яшовчи 50 ёшли Б.П.нинг (аёл) яшаш ҳовлиси кўздан кечирилганда, ҳовлисида 250 метр квадрат майдонда 29 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимликларини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, аниқланган гиёҳвандлик ўсимликларининг вазни 24.402 граммни ташкил қилиб, улар «марихуана» гиёҳвандлик воситаси турига кириши кўрсатилган.
Жиноят иши бўйича аниқланган гиёҳвандлик ўсимликлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Б.П.га ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) билан қўшимча айб эълон қилиниб, «гаров» эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши айблов хулосаси билан тегишлилиги бўйича судловга юборилган.