Самарқандда биринчи чоракда қанча сармоя жалб этилди?

Вилоятга 2021 йилнинг биринчи чорагида умумий қиймати 832,1 миллиард сўмлик инвестиция киритилиши ҳисобига 248 та лойиҳа амалга оширилди ва 1808 та иш ўрни яратилди.

Жумладан, саноатда 282,5 миллиард сўмлик 55 та, хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасида 385,9 миллиард сўмлик 114 та, қишлоқ хўжалигида 163,6 миллиард сўмлик 79 та лойиҳа бажарилди.

Мисол учун, Самарқанд шаҳрида "Family Park" масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати 57,5 миллиард сўмлик замонавий савдо комплекси, муз саройи ва кўнгилочар маскан ташкил қилиш орқали 76 та янги иш ўрни яратилди.

Каттақўрғон туманида эса "SAMARQAND QULUPNAY INPEX" масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати 7,2 миллиард сўм бўлган қулупнайчилик хўжалиги ташкил этилди ва бу ерда 35 киши доимий иш билан таъминланди.

Вилоят инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси ахборот хизмати.