Самарқандда ДХМ ва ФҲДЁларда яна бир қулайлик яратилди

Давлат хизматлари марказлари ёки ФҲДЁ бўлимлари орқали давлат хизматларидан фойдаланганда фуқаро тўловларни амалга оширишда банк кассаларини қидирмайди ёки уларда навбат кутмайди.

Чунки марказлар ва ФҲДЁ органларида ўрнатилган махсус тўлов воситаси ёрдамида барча ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин.

Ушбу қурилманинг афзаллиги нимада?

Айтиш керакки, у орқали давлат хизматларидан фойдаланувчилар ҳам нақд пулда, ҳам пластик карта орқали тўлов қилишади. Комиссия хизмати фақатгина 1 фоиз миқдорида. Шунингдек, қурилма ёрдамида тўловлар билан боғлиқ бошқа хизматлардан ҳам шу ернинг ўзида фойдаланиш имконияти мавжуд. Қайтим билан боғлиқ масалалар ҳам бу жараёнда алоҳида эътиборга олинган.

Айтайлик, сиз 10 минг сўм тўлов талаб этиладиган давлат хизматидан фойдаландингиз ва зарурат туфайли 20 минг сўм киритдингиз. Бунда ортиқча пулингиз хоҳишингизга кўра телефон рақамингизга ёки пластик картангизга ўтказилади.

Бугунгача вилоятдаги 1 та ФҲДЁ бўлими ва 8 та давлат хизматлари марказида ана шундай махсус тўлов қурилмалари ўрнатилган бўлиб, яна 10 та тўлов қурилмалари босқичма-босқич ўрнатилиши белгиланган.

Вилоят адлия бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар бўлими.