Самарқандда энг кўп сигир қаерда боқилади?
Жорий йил 1 октябрдаги маълумотларга кўра, вилоятдаги сигирларнинг умумий бош сони 684,8 мингга етди.
Бу 2019 йилнинг шу даври билан солиштирилганда барча тоифадаги хўжаликларда сигирлар бош сони 1,8 минг бош (0,3 фоиз)га кўпайган.
2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, сигирларнинг бош сони тўғрисидаги маълумотлар хўжалик тоифалари бўйича таҳлил этилганда, жами сигирларнинг 95,6 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига тўғри келмоқда.
Туманлар кесимида оладиган бўлсак, энг кўп сигирлар Ургутда 81, Паст Дарғомда 77,6, Каттақўрғонда 59,5, Пайариқда 57,2, Иштихонда 56,2, Булунғурда 53, Тойлоқда 48,3, Жомбойда 46, Нарпайда 42,8, Қўшработда 34,8, Пахтачида 37,1, Нурободда 31,3, Оқдарёда 29,9, Самарқандда 18,7, Каттақўрғон шаҳрида 4,1, Самарқанд шаҳрида 3,5 минг бош сигир боқилмоқда.
Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.