Самарқандда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» форматидаги ташқи ишлар вазирларининг учрашуви ўтказилади
Тошкент ва Брюссель ноябрь ойида Самарқандда Европа Иттифоқи – Марказий Осиё форматидаги бўлажак қўшма тадбирларга тайёргарлик кўрмоқда.
Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили, ЕИ делегацияси раҳбари ўринбосари Миндаугас Качераускас билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Музокаралар чоғида икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек, Европа Иттифоқи – Марказий Осиё ҳамкорлиги форматининг самарадорлигини ошириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Томонлар 2022 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» форматидаги ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашуви ва Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш биринчи Вазирлар конференциясини ташкил этишга оид масалаларига алоҳида эътибор қаратган.
Юқорида таъкидланган тадбирларни тайёрлаш, уларнинг кун тартибини аниқ таклифлар ва амалий мазмун билан бойитиш бўйича Европа томони билан мунтазам ишчи учрашувлар ўтказиш амалиётини давом эттириш юзасидан келишиб олинган.