Самарқандда фермер хўжаликлари ерларида тупроқ таркиби ўрганиб чиқилади

Бу ҳақда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ислоҳотлар самарадорлигини ўрганиш натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича вилоят ҳокими тасдиқлаган йўл харитасида маълум қилинган.

Таъкидланишича, таҳлил қилинганда қатор ҳудудларда тупроқ таркибида фосфор, калий ва гумус миқдори меъёрдан кам экани аниқланган.

Шу сабабдан қисқа муддатда вилоят ҳудудида тупроқ таҳлил лабораториялар сони оширилади ва босқичма-босқич фермерлардаги тупроқ таркибидаги зарурий элементлар миқдори аниқланиб картограммалар тузилади.