Самарқандда ҳарбийларнинг фарзандларига имтиёзли тавсияномалар топширилди

Марказий  ҳарбий округ қўшинларида ҳарбий xизматчиларнинг фарзандларига квота асосида олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар топширилди.

Унда марказий округ қўшинлари қўмондони, полковник Айбек Саидов, ҳарбий қисм командирлари, ҳарбий xизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Тадбирда Самарқанд (27 та), Жиззаx (15 та) ҳамда Навоий (22 та) вилоятларида ҳақиқий ҳарбий xизматни ўтаётган, жанговар xизматда ва илмий фаолиятда муайян натижаларга эришган офицер, сержант ва оддий аскарларнинг фарзандларига округ ҳисобида 64 та имтиёзли тавсияномалар берилди.

Тадбир сўнггида бўлажак талабаларга округ қўшинлари қўмондони келгусидаги ўқиш ва ишларида муваффақият тилаб, Ватанимизга содиқ инсонлар бўлиб камол топишига ишонч билдирди.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий xизматчиларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2018 йилда республика бўйича жами 565 нафар ҳарбий xизматчининг фарзандларига тавсияномалар берилган бўлиб, уларнинг 280 нафари талабаликка қабул қилинган эди.

Марказий ҳарбий округ матбуот xизмати.