Самарқандда иситиш мавсуми 10 ноябрдан бошланди

- Республикамиз шаҳар ва вилоятларида иситиш мавсуми бошлангани бирин-кетин эълон қилинмоқда. Самарқандда ҳам иситиш мавсуми расман бошланганми ёки эндими?

Сирожиддин Мардонов,
Самарқанд шаҳри.

***

- Самарқандда ижтимоий соҳа объектлари ҳамда турар-жой биноларини иситиш мавсуми 2023 йилнинг 10 ноябрь кунидан бошланган.

Вилоят ҳокимининг бу ҳақдаги фармойишида шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, вилоят ижтимоий соҳа ташкилотлари ва коммунал соҳа корхоналарида шу санадан кечаю кундуз ишловчи штабларни ташкил қилиш белгиланган.

Ҳужжат e-qaror.gov.uz порталида эълон қилинган ва масъулларга аниқ топшириқлар берилган.