Самарқандда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тунги рейдлар ўтказилади

Рейдларда асосий эътибор қўпол қоидабузарликлар содир этиб юрган ҳайдовчиларни, тунги клуб, караоке, барлар ва бошқа кўнгилочар жойларда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш, кўп қаватли уйлар атрофида туннинг иккинчи ярмида мақсадсиз юрган фуқароларни аниқлаш, қидирувдаги шахсларни топиш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг муомаласига қарши кураш, ёшлар, айниқса, вояга етмаган шахсларни тунги вақтларда сабабсиз юрганлик ҳолатларини аниқлаш ва бошқа криминоген вазиятга таъсир этувчи омилларни аниқлашга қаратилади.

Бу каби кучайтирилган тунги назорат-рейд тадбирларини ҳар куни ўтказиш белгиланган.

Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати.