Самарқандда кўп қаватли уй деразасидан тушмоқчи бўлган болакайга нима бўлди?
Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи К.Н. кичик фарзандларини уйда ёлғиз қолдириб, юмушлари билан кўчага чиқиб кетган. Бу вақтда 4 ёшли болакай кўчага дераза орқали чиқишга ҳаракат қилган. Ҳолатни шу ердаги дўкон эгалари ҳамда кўчадан ўтаётган фуқаролар кўриб қолиб, болакайни деразадан олиб, онасига соғ-саломат топширган.
Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари К.Н.нинг яшаш уйига бориб, келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик, фарзандларига эътиборли бўлиш борасида профилактик суҳбат ўтказган.
Шу ўринда, Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати кўп қаватли уйларда яшовчи ота-оналарга мурожаат қилади:
Фарзандингизнинг дераза токчасига чиқиб ўйнашига йўл қўйманг!
Кўп қаватли уйларнинг деразаларини очиқ қолдирманг!
Деразага панжара ўрнатиш тавсия этилади!