Самарқандда мамлакатимиздаги илк фотоэлектростанция қурилади
Франциянинг «Total Eren» компанияси 150 миллион евро сарфлаб, Самарқандда 100 МВт кучга эга бўлган фотоэлектростанция қурадиган бўлди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ билан тузилган давлат шерикчилиги асосидаги шартномага мувофиқ француз компанияси лойиҳалаш, молиялаш ҳамда қуриб фойдаланишга топшириш ишларини олиб боради. Фотоэлектростанциянинг қурилиши 2020 йилнинг биринчи чорагида бошланади.
“Total Eren” компанияси билан бундай ҳамкорликка Президент Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил октябрь ойида Францияга қилган расмий ташрифида келишилган эди.
“Total Eren” қайта тикланувчи энергетикани барпо этиш бўйича жаҳондаги йирик компанияларидан бири бўлиб, унинг мутахассислари 2400 МВт қувватгача бўлган фотоэлектростанцияларни қуриш бўйича қатор лойиҳалар устида иш олиб бормоқда.