Самарқандда “Молиявий саводхонлик” олимпиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида республикамиз бўйлаб 8–10-синф ўқувчилари ўртасида “Молиявий саводхонлик” олимпиадаси ташкил этилди.
Танловнинг вилоят босқичида туман ва шаҳар босқичларида энг яхши натижаларни қайд этган 25 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди. Улар молиявий билимлар, иқтисодий тушунчалар, амалий масалаларни ечиш ҳамда таҳлилий фикрлаш кўникмалари бўйича ўзаро беллашди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра:
1-ўрин — Булунғур туманидаги 71-умумтаълим мактаби ўқувчиси Жавлонбек Рашидовга;
2-ўрин — Нарпай тумани ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Асилбек Суюновга;
3-ўрин — Нарпай тумани ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Маҳлиё Маҳамовага насиб этди.
Тадбирнинг тақдирлаш маросимида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи в.в.б. Рустам Юлдашев ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг вилоят бошқармаси бошлиғи, адлия катта маслаҳатчиси Нодир Мўминов иштирок этди.
Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.