Самарқандда ўқишини кўчириш бўйича ўтказилган тест синовларида 37 нафар абитуриент ўринга ўрин киришга уринган

2023-2024 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан маҳаллий олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш бўйича тест синовлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Самарқанд вилоят бўлими томонидан кеча бир сменада ўтказилди.

Вилоят бўйича тест топшириши белгиланган жами 2898 нафар абитуриентдан 2603 нафари тест синовида иштирок этди, 295 нафари турли сабабларга кўра қатнашмади.

Имтиҳонга киришда 37 нафар абитуриент ўринга-ўрин киришга урингани, 2 нафари тақиқланган воситаларни олиб киришга урингани маълум қилинди. Шунингдек, тест жараёнида 19 нафар абитуриент таъқиқланган воситаларни олиб кирганлиги учун синовлардан четлаштирилган.