Самарқандда “Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари” ўтказилмоқда

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида Озарбайжон санъаткорлари, миллий ансамбли ҳамда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган Озарбайжон халқ артисти Гулянаг Мамадова, “Шарқ тароналари-2017” Гран-при лауреати Соҳиб Пашазаде иштирокида концерт дастур бўлди. Шунингдек, либослар кўргазмаси ҳам намойиш этилмоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар, Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларининг илм-фан, маданият соҳасидаги ҳамкорлиги, дўстлик ришталарининг тобора мустаҳкамланганлиги эътироф этишди. Самарқандда ўтказилаётан Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунларининг шукуҳи, унутилмас таассуротлар, икки халқнинг қардошлик алоқалари, маданият ва адабиётдаги ҳамкорликнинг изчиллиги ҳақида гапирдилар.

Самарқанд давлат унверситетида Ганира Пашаева (Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлис Маданият қўмитаси раҳбари) муаллифлигидаги “Аддим-аддим Öзбǝкистан” (Ўзбекистон босқичма-босқич) китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов иштирок этди.