Самарқандда Президент мактабини қуриш ишлари бошланди

Самарқанд шаҳрида жорий йил Президент мактабини қуриш ва фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Бугунги кунда ушбу хайрли мақсад йўлида бунёдкорлик ишлари авжида.

Жорий йилнинг март ойидан “INNOCRAFT” МЧЖ қурилиш корхонаси томонидан Президент мактабини қуриш ишлари бошланди. Юртимизда карантин эълон қилинган айни кунларда қурувчилар санитар-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда мактабнинг ерости қурилиш ишларини олиб боришмоқда.

Қарийб 2,5 гектар ер майдонида Президент мактабининг 168 ўринли ўқув биноси ва ётоқхоналар, спорт заллари, мини футбол, баскетбол майдонлари, ошхона, хиёбон ва бошқа объектлар бунёд этилади.

Президент мактабини жорий йилнинг август ойида фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.