Самарқандда “Шашмақом” ва “Тановар” миллий мусиқа фестивали ўтказилди
- 08.08.2023 16:52
- 121
- Маданият

Турон фанлар академияси вилоят минтақавий бўлими, “Шарқ дурдонаси” маданий-маърифий маркази ва “Шашмақом” миллий мумтоз ансамбли ҳамкорлигида ўтказилган мусиқа фестивалида Хоразм, Жиззах ва Самарқанд вилоятларининг таниқли санъаткорлари, ёш истеъдод эгалари иштирок этди.
Тадбирда ижро этилган мумтоз куй-қўшиқлар, фольклор ансамблларининг чиқишлари фестиваль иштирокчиларининг олқишига сазовор бўлди.
Тадбир якунида миллий санъатимизни улуғлаш, уни асраш ва келгуси авлодга мерос қилиб қолдириш, фарзандларимизни қадим қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи бу каби фестивалларни бошқа ҳудудларда ҳам ўтказишга келишиб олинди.
Теглар:
санъат
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
АҚШда энг кўп қидирилган жиноятчи
- 2 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Нега китоб ўқишга одатланмай қўйдик?
- Бугун, 17:02
- Мутолаа
Энди грантлар манзилли бўлади
- Бугун, 15:18
- Самарқанд