Самарқандда сиртқи таълим шаклига қанча талаба қабул қилинади?

2022-2023 ўқув йили учун сиртқи таълим шакли бўйича вилоятимиздаги қуйидаги олий таълим муассасаларига талабалар ўқишга қабул қилинади:

Самарқанд давлат университетига – 200 та квота, университет қошида очилаётган Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтига 100 та квота, Каттақўрғон филиалига 50 та, жами 350 та квота (ўзбек, рус, тожик гуруҳлар учун) ажратилди.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига 650 та квота (525 ўзбек, 125 рус гуруҳлар учун);

Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетига – 475 та квота;

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига – 300 та квота;

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалига – 200 та квота (145 ўзбек, 55 рус гуруҳлар учун);

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига – 120 та квота (60 ўзбек, 60 рус гуруҳлар учун);

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига – 150 та квота;

Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалига – 100 та квота ажратилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу сиртқи таълим шаклига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.