Кечки таълимда бир қатор қулайликлар таклиф этилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Профессионал таълим муассасаларида сиртқи ва кечки таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада қатор таклифлар илгари сурилган. Унга кўра:

- ўқув семестри якунигача бўлган муддатда сиртқи таълимда ўқиш мустақил, шу жумладан, масофадан туриб таълим олиш шаклида амалга оширилади;

- ўқувчи ҳар бир семестр давомида тасдиқланган режа-жадвал асосида камида бир марта таълим муассасасига ўқув сессиясига чақирилади;

- сиртқи ва кечки таълимда масофадан туриб ўқитиш ўқувчиларнинг асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда амалга оширилади;

- кечки таълимда ўқиш бир ҳафтада 4-5 кундан иборат бўлади.