Самарқандда 33 минг 824 нафар абитуриент сиртқи ва кечки таълим шакли бўйича таҳсил олмоқчи. Уларнинг қанчасига ўқиш имкони берилади?

Олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклида таҳсил олиш истагида бўлган абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш бугун – 15 июль куни тўхтатилади. Жорий йилнинг 14 июлига (18:00) қадар вилоятимиздаги олий таълим муассасаларига таҳсил олиш учун рўйхатдан ўтган йигит-қизлар сони сиртқи таълим шакли бўйича 31 минг 174 тага етди.


Жумладан:

1. Самарқанд давлат университетига 24 минг 668 нафар (квоталар сони 900 та);

2. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига 2078 нафар (квоталар сони 140 та);

3. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига 1836 нафар (квоталар сони 75 та);

4. Самарқанд ветеринария медицинаси институтига 1561 нафар (квоталар сони 330 та);

5. Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалига 621 нафар (квоталар сони 75 та);

6. “Ипак йўли” туризм халқаро университетига 410 нафар (квоталар сони 75 та).


Шунингдек, кечки таълим шаклида ўқиш учун Самарқанд давлат университетига 1670  нафар (квоталар сони  260 та)  ва Самарқанд давлат чет тиллар институтига 986 нафар  (квоталар сони  90 та)  абитуриент рўйхатдан ўтказилди.