Самарқандда “Талабалар лигаси” спорт мусобақаларининг республика финал босқичи якунланди

Мусобақанинг финал босқичи учун масъул олий таълим муассасаси сифатида Ўзбекистон–Финландия педагогика институти белгиланди.
Мазкур институтда шахмат бўйича баҳслар ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган 60 нафар талаба иштирок этди. Бадминтон бўйича мусобақалар “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида ташкил этилиб, 120 нафар талаба ғолиблик учун беллашди. Шу билан бирга, Самарқанд давлат университетининг спорт залида ўтказилган стол тенниси мусобақаларида ҳам 120 нафар талаба иштирок этди.
Ўзбекистон–Финландия педагогика институтида мусобақаларнинг якуний натижалари эълон қилинди ва ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Тақдирлаш маросимида институт ректори Шаҳзода Негматова сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни мусобақадаги фаол иштироки билан табриклади.
Мусобақа натижалари:
Шахмат (қизлар ўртасида):
1-ўрин — М.Бобомуродов (Тошкент вилояти)
2-ўрин — О.Шаҳзодова (Самарқанд вилояти)
3-ўрин — С.Сафарова (Тошкент шаҳар)
Шахмат (ўғил болалар ўртасида):
1-ўрин — Д.Шарипов (Тошкент вилояти)
2-ўрин — Ш.Тожибоев (Тошкент шаҳри)
3-ўрин — И.Раимжонов (Наманган вилояти)
Бадминтон:
1-ўрин — Тошкент вилояти
2-ўрин — Қорақалпоғистон Республикаси
3-ўрин — Андижон вилояти
Стол тенниси:
1-ўрин — Тошкент вилояти
2-ўрин — Хоразм вилояти
3-ўрин — Фарғона вилояти
Мусобақаларда иштирок этган барча талабалар, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.