Самарқандда яна бир халқаро анжуман ўтказилади, вилоятга дастлабки делегациялар келиши бошланди
- 07.02.2024 12:27
- 300
- Самарқанд
Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши #CMSCOP14 арафасида Ўзбекистонга юқори даражадаги хорижий делегациялар келмоқда.
CMS ижрочи котиби Эми Френкел 12–17 февраль кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган БМТ глобал тадбирида иштирок этиш учун биринчилардан бўлиб ташриф буюрди.
Самарқанд аэропортида юқори мартабали меҳмонни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов кутиб олди.
Маълумот учун: Э.Френкел халқаро экологик ҳуқуқ ва сиёсат соҳасида 30 йиллик тажрибага эга. У БМТнинг бир қанча агентликларида, АҚШ ҳукуматининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқларида юқори лавозимларда ишлаган.
Теглар:
халқаро анжуман
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Инклюзив таълим – болалар тенгдошларини яхши қабул қилишди
- 35 дақиқа аввал
- Таълим
Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" сулҳ битимини имзолади
- 2 соат аввал
- Хориж