Самарқанддаги 61 километрдан зиёд кўча цемент-бетон билан қопланади

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2024 йил 2 февралдаги “Самарқанд вилоятида 2023-2024 йилларда цемент-бетон йўлларни қуриш ишларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Унга кўра, халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан вилоят бўйича 9 та тумандаги 61,5 километр автомобиль йўлига цемент-бетон қопламаси ётқизиш режалаштирилган. Масалан, Иштихон туманидаги "Шейхлар - Янгиқўрғон- Ўрта қишлоқ" автомобиль йўлининг 6 километр, Қўшработ туманидаги "Жўш - Минишкор" автомобиль йўлининг 5,5 километр, Пахтачи туманидаги "Кетмончи - Чорвадор" қишлоқларидаги автомобиль йўлининг 7 километр қисмига цемент-бетон қопламалари ётқизилади.