Самарқанддаги аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича диспетчерлик хизматлари тугатилиб, “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилади
Бу ҳақда Президентнинг 2022 йил 16 июнда қабул қилинган "Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарорида белгиланди.
Унга кўра, республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та ҳудудий филиали тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида ташкил қилинади ва тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилади.
Шунингдек, 2022 йил 1 декабрга қадар Самарқанд, Андижон, Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари, 2023 йил 1 сентябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари туман (шаҳар)ларидаги диспетчерлик хизматлари тугатилиб, Тошкент шаҳри тажрибаси асосида Марказнинг ҳудудий филиалларида ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилади.