Самарқанддаги институт талабалари Японияда амалиёт ўтайди

Давлатимиз раҳбарининг шу кунларда Японияга расмий ташрифи муносабати билан Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти ректори, профессор Шавкат Ҳасанов ҳам кунчиқар мамлакатда бўлиб, олий таълим муассасалари ҳамда ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Жумладан, Ш.Ҳасанов Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университети профессори Ёшико Кавабата билан учрашувда JICA кўмагида амалга оширилаётган “Самарқанд вилоятида хурмони қуритиш орқали аҳоли даромадларини ошириш” лойиҳаси доирасидаги ишлар муҳокама қилинди ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари белгиланди.

YUIME INC. компанияси ижрочи директори Ёшиказу Эширо билан учрашувда мазкур компания билан JICA кўмагида амалга оширилаётган GROW лойиҳаси доирасида институт талабаларининг Японияда ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ўташи ҳамда битирувчилар учун Японияда дастлабки 5 йил ишлашни ташкил этиш, институтда япон тилини ўргатиш маркази фаолиятини кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.

GROW лойиҳасини 2026 йил январдан амалга ошириш режалаштирилган.