Самарқанддаги олий таълим муассасаларига 79 779 нафар абитуриент ҳужжат топширди

Давлат тест маркази маълумотларига кўра, вилоятда энг кўп ҳужжат топширилган олий таълим муассасаси - Самарқанд давлат университети Ўзбекистон-Финландия педагогика институти бўлиб, унга 21052 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Кейинги ўринларни Самарқанд давлат университети (18 414 нафар), Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти (10 006 нафар) эгаллади.

Шунингдек:

Самарқанд давлат тиббиёт институтига – 8 262;

Самарқанд давлат чет тиллар институтига – 5 900;

Самарқанд ветеринария медицинаси институтига – 5 087;

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига – 4 463;

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалига – 2 566;

СамДУ Каттақўрғон филиалига - 1842;

Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалига - 1038;

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига - 897;

СамДЧТИ Нарпай хорижий тиллар факультетига - 146;

СамДЧТИ Пайариқ хорижий тиллар факультетига - 106 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

***

Эслатиб ўтамиз: Ушбу статистика 21 июль ҳолатига кўра олинди. Якуний статистика ҳақида маълумот берамиз.